Кеча, 11 апрель куни Ўзбекистон раҳбари транспорт ва коммунал соҳалардаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Тақдимот давомида Шавкат Мирзиёев аэропорт ходимларининг дунёқараши ва малакасини ошириш, йўловчиларга хизмат кўрсатиш вақтини қисқартириш зарурлигини таъкидлади.
Шунингдек, Фарғона водийсидаги мавжуд аэропортлар хусусида ҳам сўз борди. Таъкидланишича, водийдаги учта вилоятдаги аэропортлар шаҳар ичида, зич жойда жойлашган ва шу сабаб уларни кенгайтириш имконяти йўқ. Шуларни ҳисобга олган ҳолда, тақдимот давомида Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг ўртасида янги халқаро аэропорт қуриш таклиф этилди.