Фарғонада коллеж бош ҳисобчиси 4,3 млрд сўмни ўзлаштириб, қимор ўйинларига тикиб юборди

Фарғонада коллеж бош ҳисобчиси 4,3 млрд сўмни ўзлаштириб, қимор ўйинларига тикиб юборди
Фарғона вилоятидаги Олимпия захиралари коллежи бош ҳисобчиси 4,3 млрд сўмни ўзлаштиргани маълум бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.

Маълум бўлишича, у 2019-2021 йиллар давомида ушбу пулларни ўзлаштириб олган. Бош ҳисобчи ўзига асоссиз равишда устама ва иш ҳақи ёзиб келган. У олган пулларни онлайн қимор ўйинларига тикиб юборган. У шунингдек, ўқитувчилар номига пластик карта очиб олиб, уларга билдирмасдан давлат бюджетидан 310 млн. сўм ўтказиб олган.

Ушбу ҳолат юзасидан бош ҳисобчи ва бошқаларга ЖКнинг 167 (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209 (Мансаб сохтакорлиги) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Бош ҳисобчи ҳибсга олинган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Соя 13 апрел 2022 21:41
    Битта коллеж Хисобчиси шунча иш (кингирлик) килган булса, колган Юкори Мартабали Зотлардан нималар кутиш мумкин.
  2. Алишер 12 апрел 2022 16:21
    3-йил мобайнида шунча маблағ талон-тарож қилинишига йўл қўйган , "кўз юмганлар" чи. Бу бир кишини ўзи бажарадиган иш эмас.
  3. Азиз 12 апрел 2022 12:29
    Ана холос, тотализаторга эркинлик берилса ахвол қандай бўлишига мисол бу
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Фарғонада коллеж бош ҳисобчиси 4,3 млрд сўмни ўзлаштириб, қимор ўйинларига тикиб юборди