Давстатқўм томонидан Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони бўйича маълумот берилди. Бу ҳақда EVERYDA.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, 1 апрель ҳолатига кўра мамлакатимиз доимий аҳолиси 35,4 миллион кишини ташкил қилмоқда. Таъкидланишича, йил бошидан бери аҳоли ойига 54,2 минг кишига кўпайган, кунига эса 1,8 минг кишига кўпаймоқда.
Эслатиб ўтамиз, йил бошида Ўзбекистон доимий аҳолиси 35 271 276 кишини ташкил этаётгани маълум қилинган эди.