Самарқанд вилояти Жомбой туманида давлат захирасидаги ерни сотаётганлар ушланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, фуқаро “Сарқипчоқ” МФЙдаги давлат захирасидаги 80 сотих ерни бошқа бир фуқарога 22 минг долларга сотмоқчи бўлган. У танишлари орқали ҳужжатларни расмийлаштириб беришини айтиб, олдиндан 11 минг долларини олаётганда эса қўлга тушган.
Мазкур ҳолат бўйича ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.