Тошкент шаҳар ҳокими ва пойтахтдаги туманлар раҳбарлари қандай автомобиллардан фойдаланиши маълум қилинди. Дарё нашри ушбу мавзу юзасидан ўрганиш олиб борди.
Маълум бўлишича, Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Mercedes-Benz 222 моделидан хизмат автомашинаси сифатида фойдаланди.
Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Шавкатбек Иргашев, Учтепа тумани раҳбари Фарҳод Абдуллаев ва Яккасарой тумани ҳокими Анвар Сайфутдинов Gentra автмобилини афзал кўради.
Беш нафар ҳокимлар, Чилонзор тумани – Шавкат Мавлонов, Янгиҳаёт тумани – Ҳаёт Иноғомов, Олмазор тумани – Азизхон Умархонов ва Яшнобод тумани – Бахтиёр Раҳмонқуловлар Malibu-2 автомобилидан фойдаланди.
Шунингдек, Тошкентнинг собиқ ҳокими, айни вақтда Шайхонтоҳур тумани раҳбари бўлиб ишлаётган Абдуқаҳҳор Тўхтаевнинг машинаси Malibu-1 экани маълум бўлди.
Миробод тумани ҳокими Шуҳрат Пўлатов ва Сергели туманини бошқариб келаётган Элбек Шукуров Captiva’дан фойдаланади.
Бектемир тумани ҳокими Тапил Маҳамадзияев ва Юнусобод туманини бошқараётган Баҳодир Абдувалиевлар қора Tracker автомобилидан фойдаланади.