Сирдарё вилоятида оғирлиги 7 килограмм бўлган чақалоқ дунёга келди. Бу ҳақда ОАВда хабарлар тарқалди.
Таъкидланишича, чақалоқ “кесарева” йўли билан туғилган. Она ва чақалоқнинг аҳволи яхши экани айтилмоқда.
Она – 24 ёшли аёл. Бу унинг биринчи туғруғи. Ҳозирда шифокорлар она ва чақалоқнинг соғлиғи устидан назорат ўрнатган.