Аввалроқ пойтахтда Тошкент давлат юридик университети ректори жаримага тортилгани хабар қилинган эди. Ректор университет ҳудудидаги қурилиш ишлари сабаб жазолангани айтилган эди.
ОТМнинг маълум қилишича, ушбу иш бўйича ректор эмас, балки эксплуатация раҳбари жаримага тортилган.
Таъкидланишича, ўша хабарда айтилган ҳолат 2013 йилда содир бўлган. Ўша вақтда эса ОТМга ҳозирги ректор Акбар Тошқулов эмас, балки бошқа шахс раҳбарлик қилган.