Каримов Фонди таълим грантларининг 2019 йилги ғолиблари аниқланди

Каримов Фонди таълим грантларининг 2019 йилги ғолиблари аниқланди
Лола Каримова-Тилляева хорижда таҳсил олиш имконини берувчи Каримов Фонди таълим грантларининг 2019 йилги ғолибларини эълон қилди.

Танлов октябрь ойида эълон қилинган бўлиб, унда Ўзбекистон олийгоҳларининг 300га яқин битирувчилари иштирок этдилар. Танлов натижаларига кўра Каримов Фондининг 2019 йилги тахсил грантларига исмлари қуйида келтирилган 10 нафар ўзбекистонлик ёшлар муваффақ бўлдилар:

1. Аҳмадалиев Жамшид (Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети битирувчиси);

2. Гаппорхонов Орифхон (Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат техника универитети битирувчиси);

3. Жавгашев Эрлан (Тошкентдаги Турин политехника университети битирувчиси);

4. Файзулина Светлана (Тошкентдаги Сингапур менеджментни ривожлантириш институти битирувчиси);

5. Алматов Артур (Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат техника универитети битирувчиси);

6. Ражабов Жамшид (Тошкент шаҳридаги И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети филиали битирувчиси);

7. Хушваков Жалолиддин (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети битирувчиси);

8. Шералиев Шердор (Тошкент шаҳридаги И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети филиали битирувчиси);

9. Шоикромов Шотемур (Тошкент автомобил йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти битирувчиси);

10. Нуритдинов Тимур (Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети битирувчиси).

“Каримов Фонди номидан 2019 йилги грантлар танлови ғолибларини самимий табриклайман. Сиз ўтказилган тест синовлари ва имтихонларда жуда юқори натижаларни кўрсатиб, ўз билим, ирода ва меҳнатингиз туфайли ушбу таълим грантларига эришишга муваффақ бўлдингиз. Европанинг пешқадам олийгоҳларида таҳсил олишингизда сизга омадлар тилайман, эгаллаган билимларингиз билан келажакда Ватан равнақига ҳисса қўшишингизга тилакдошман”, - дея таъкидлади Каримов Фонди раҳбари Лола Каримова-Тилляева грант ғолибларини эълон қилиш билан боғлиқ мурожаатида.

Каримов Фондининг аввалги, 2017 ва 2018 йиллардаги грант дастурлари натижаларига кўра хозирги пайтда Ўзбекистонлик 22 нафар йигит-қизлар Германия, Италия, Россия ва Польшанинг пешқадам олийгоҳларида таҳсил олиб келмоқдалар. Улар орасида Фрайбург университети, Анхальт университети, Рур университети, Турин политехника университети, Москва меъморчилик мактаби, Зиген университети, Познан санъат университети ва бошқа олийгоҳлар.

Каримов Фонди 2016 йилда мустақил Ўзбекистон асосчиси ва Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишлаб ташкил этилган.

Хорижнинг пешқадам университетларида таҳсил учун иқтидорли ёшларга грантлар ажратиш Фонд фаолиятининг асосий йўналишларидан биридир.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Sayyora 19 апрел 2019 07:30
    Omad nasib qilsin bizga ham
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Каримов Фонди таълим грантларининг 2019 йилги ғолиблари аниқланди