Тошкентда ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.
Синоптиклар маълумотига кўра, эртага, 19 апрель куни кундузги ўртача ҳарорат +25... +27 даража, кечаси +15... +17 даража бўлиши кутилмоқда.
Эрталаб ва кечаси ёмғир ёғиб, чақмоқ чақиши кутилмоқда. Шамол тезлиги 12-17 м/с.га етади.