Самарқанд вилояти Нуробод туманида кадастр агентлигининг туман филиали ходимлари пора билан ушланди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
Маълум бўлишича, икки нафар ходим фуқаро У.га қарашли томорқа ер майдонининг 6 сотихида бино ва иншоот мавжудлиги ҳақида бошқа бир фуқаро Х.нинг номига кадастр ҳужжатларини тайёрлаб бермоқчи бўлган. Ходимлар ушбу хизмат учун 2 млн сўм олаётганда ушланган.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.