Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев хушмуомала ЙПХ ходимларига автомобиллар совға қилинишини айтди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 16 апрель куни ҳоким соҳа вакиллари билан учрашув ўтказган. Унда Ортиқхўжаев хушмуомала ЙПХ ходимларига автомобиллар совға қилинишини маълум қилган. Хусусан, биринчи ўринни олган ходимга Lacetti, иккинчи ўринга Nexia, учинчи ўринга Spark берилиши таъкидланган. Уларнинг қайси ўринни олганлиги ҳайдовчилар томонидан овоз бериш йўли билан аниқланади.
Шу билан бирга, ҳоким ЙПХ ходимларига керакли шароитлар ажратиб берилишига ҳаракат қилишини айтган. Қўшимча қилинишича, совғалар ҳомийлар томонидан берилган.