Тошкентда ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.
Синоптиклар маълумотига кўра, эртага, 20 апрель куни кундузги ўртача ҳарорат +20... +22 даража, кечаси +13... +15 даража бўлиши кутилмоқда.
Таъкидлаш жоиз, сўнгги кунларда Тошкентда ҳарорат +35 даражагача кўтарилди. Лекин, ҳарорат эртадан пасаяди. Шамол тезлиги 5-10 м/с.га етади. Қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда.