Навоийда 100 доллар пора таклиф қилаётган фуқаро орган ходимларини кўриб, пулни ютиб юборди

Навоийда 100 доллар пора таклиф қилаётган фуқаро орган ходимларини кўриб, пулни ютиб юборди
Навоийда ҳайдовчи ЙПХ ходимига 100 доллар пора таклиф қилаётганда ҳуқуқ тартибот органлари ходимларини кўриб уни ютиб юборди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

ЙПХ инспектори “Нексия-1” русумли автомашинани Қарнаб-Навоий йўналиши бўйича кетаётганда ҳайдовчи хавфсизлик камарини тақмаганлиги сабабли тўхтатган. Ҳужжатларни текширганда, эркак давлат рақамини ўзгартиргани маълум бўлди. ЙПХ ходими ҳужжатларни тўлдириб, машинани жарима майдончасига олиб борди. Бироқ ҳайдовчи унга машинани қайтариб бериш учун 1 миллион сўм пора таклиф қилган.

Фуқаро, ходимнинг пора бериш қонуний жавобгарликка олиб келиши ҳақида бир неча бор огоҳлантиришларига қарамай пул таклиф қилиб, туриб олган.

Эртаси куни ҳайдовчи ЙПХ инспектори билан учрашиб, унга 100 доллар бермоқчи бўлган. Шу пайт ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари вазиятни ўрганиш мақсадида бинога киришган. Уларни кўрган ҳайдовчи қўрқиб кетган ва пулни ютиб юборган.

Тиббиёт ходимлари ҳайдовчини эндоскопия қилиб, унинг ошқозонидан 100 долларни олиб ташлашган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Навоийда 100 доллар пора таклиф қилаётган фуқаро орган ходимларини кўриб, пулни ютиб юборди