Худойбердиевнинг айтишича, ҳозирда йўловчилар хавфсизлик камарини тақмаганликлари учун жарима тўлашдан бош тортишга тўла ҳақли. Олдинроқ олд ўриндиқда ўтирган йўловчилар хавфсизлик камари тақиши кераклиги, қоидани бузган тақдирда эса жаримага тортилиши хабар қилинганди.
Бугунги кунга қадар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда йўловчилар томонидан хавфсизлик камарларини тақмаганлик учун жазо белгиланмаган. 125-модданинг 1-қисмида ҳайдовчиларнинг жавобгарлиги назарда тутилган. Кодексга ўзгартириш киритилгунга қадар йўловчилар жарима тўлашдан бош тортиши мумкин, дейди юрист.