Олий Мажлис Сенати аъзоси, “Анамед” диагностика маркази раҳбари Носирбек Абдуллахонов юртимиздаги таълим масканларида биринчилардан бўлиб “Сенатор стипендияси”ни таъсис этганлиги ҳақида аввал ҳам хабар берганмиз. Унинг ташаббуси билан шу кунгача Наманган шаҳридаги 4- ҳамда 46-мактабларда ўқиётган энг иқтидорли,билимдон,одобли ўқувчиларга ҳар ой 250 минг сўмдан стипендия берилмоқда. Бундан ташқари бу таълим муассасаларининг бошланғич синф ўқувчиларига ҳам китоб,ўқув қуроллари ва бошқа эсдалик совғалари тарқатилмоқда.
Куни кеча яна шу мактабларнинг аъло баҳоларга ўқиётган, намунали хулқ эгаси бўлган ўқувчилари сенатор стипендиясига муносиб деб топилдилар.
Сенатор Носирхон Абдуллахонов ёшларга билим олишлари учун Президентимиз томонидан яратиб берилаётган кенг имкониятлар ва шароитлар ҳақида сўзлаб, ўзи ҳам 4-мактабда ўқиганлигини, устозлари меҳнатини улуғлашини айтиб, ўқувчи ёшларни бу имкониятлардан унумли фойдаланишга чақирди.
Д.Холматова,
O`zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши
Ёшлар ва бизнес тузилмалар билан ишлаш
бўлими мудири
O`zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши
Ёшлар ва бизнес тузилмалар билан ишлаш
бўлими мудири