Самарқанд давлат университети: талабалар турар жойларида қизлар учун тикувчилик хоналари ташкил этилди...

Самарқанд давлат университети: талабалар турар жойларида қизлар учун тикувчилик хоналари  ташкил этилди...
Амалий ишлар даври


Самарқанд давлат университети ректори, профессор, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродовнинг талабалар билан учрашувида филология факультети талабаси Ноила Файзуллаева қизлар учун тикув хоналари ташкил этиш ҳақидаги таклифни илгари сурганди. Мазкур ташаббус ректор томонидан ижобий қабул қилинди.

Бугун 5-сонли талабалар турар жойида ана шундай тикувчилик хоналаридан бири очилди. Ушбу тикувчилик хонаси талаба қизлар учун қўшимча даромад топиш учун яна бир имкониятдир. Шунингдек, улар ўзлари учун керакли тикиш ишларини ҳам шу ерда бажаришади.

СамДУ хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳат кенгаши раиси, ректор маслаҳатчиси Шарофат Тўхлиева талаба-қизларга бошлаётган янги ишларида омад ва зафарлар тилади. Мазкур тикувчилик хонаси 5 дона тикув машинаси билан жиҳозланган бўлиб, унда 10 дан ортиқ талаба қиз ўриндошлик асосида фаолият юритади. Тикувчилик хоналарида дастлаб, ётоқхоналар учун чойшаблар тикиш йўлга қўйилади, кейинчалик қўшимча буюртмалар орқали унинг фаолияти кенгайтирилиши режалаштирилган.

– Бир неча кун аввал, бўлиб ўтган ректор ва ёшлар учрашувида талаба қизлар учун тикув хоналари очиш таклифи билан ректоримизга мурожаат қилган эдим, - дейди филология факультети талабаси Ноила Файзуллаева. - Мана, қисқа фурсат ичида унинг амалдаги ифодасини кўриб турибман. Шунингдек, бу ерда тикувчиликни ўрганмоқчи бўлган қизлар учун алоҳида тўгарак ҳам ташкил этилади. Бизнинг таклиф ва ғояларимизни тинглаб, қўллаб-қувватлаётган ректоримизга раҳмат.

Ирода Бекмуродова,
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими.
Шавкат Акрамов олган суратлар.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Ola 21 апрел 2022 23:51
    Talabani bu yo'nalishda burishimiz faqat shu yo'nalish talabasiga mos ya'ni bu amaloyot bo'lishi mumkin boshqa hech narsa emas. Talabaga va institut yoki university ma'sullariga shunaqa masulayat yuklashimiz kerakki talaba yoki tolib faqat o'qisin!!! Bu uchun nima qilish kerak hammamiz o'ylashimiz kerak!
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Самарқанд давлат университети: талабалар турар жойларида қизлар учун тикувчилик хоналари ташкил этилди...