Тошкентда ҳар куни 2 тонна нон маҳсулотлари улоқтирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
Департаментнинг йирик савдо тармоқлари вакиллари иштирокидаги йиғилишида озиқ-овқат чиқиндиларини камайтириш масаласи муҳокама қилинди. Яроқлилик муддати ўтган маҳсулотларни тақсимлаш – озиқ-овқат маҳсулотларини тақсимлаш тизимини яратиш таклиф этилди.
Маҳсулотлардан норационал фойдаланиш муаммоси бутун дунёда долзарбдир. Республикада йилига жами 3 миллион тонна маҳсулот чиқиндига ташланади. Озиқ-овқат маҳсулотларини қайта йўналтириш баъзи мамлакатларда очлик муаммосини ҳал қилишга ёрдам беради.
Озиқ-овқат маҳсулотларининг исроф қилинишини камайтириш учун муҳтожларга озиқ-овқат тарқатувчи хайрия ташкилотларини моддий рағбатлантириш, маҳсулотларнинг сақлаш муддатини узайтириш тизимини ишлаб чиқиш зарур.
Учрашувда бу каби муаммоларни Россия, Германия, Япония, Франция ва бошқа кўплаб мамлакатлардаги тажриабаларни ўрганган ҳолда ҳал этиш таклифи ўртага ташланди.