Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сел келиши кутилмоқда

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сел келиши кутилмоқда
Синоптикларнинг хабар беришича, жорий йилнинг 24-25 апрел кунлари кутилаётган кучли ёмғир туфайли республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида:

Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши ва Ғузор туманларида;

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон ва Музработ туманларида;

Самарқанд вилоятининг Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшробод, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой ва Иштихон туманларида;

Навоий вилоятининг Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех ва Кармана туманларида;

Жиззах вилоятининг Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф-Рашидов, Фориш ва Янгиобод туманларида;
Тошкент вилоятининг Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пскент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида, шунингдек, Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;

Наманган вилоятининг Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган ва Янгиқўрғон туманларида;

Фарғона вилоятининг Сўх, Шоҳимардон, Фарғона ва Бешариқ туманларида;

Андижон вилоятининг Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманлари, шунингдек, Хонобод шаҳрида сел ҳодисалари кузатилиши мумкин.


Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда яшовчи фуқаролар, дам олувчилар ва тоғли ҳудудларга саёҳат қилаётган ҳайдовчилар эҳтиёт чораларини кўришлари сўралади.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети ва Мисрнинг Танта университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди…

Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов Zoom платформаси...
29-04-2024, 23:03

“Болаларимизнинг янада яхшироқ ўқиши учун биз университет билан ҳамкорлик қилишимиз лозим”…

Самарқанд давлат университети география ва экология факультети 1-2-3-курс талабалари ва уларнинг ота-оналари учун учрашув бўлиб ўтди....
25-04-2024, 23:09

Самарқанд давлат университетига Тамбов вилояти раҳбарияти ташриф буюрди…

Самарқанд давлат университетига Тамбов вилояти раҳбарининг ўринбосари Наталия Макаревич бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Мартабали...
25-04-2024, 23:06

«Физика-2024» III халқаро форум: Самарқанд давлат университетига жаҳоннинг энг зўр физиклари йиғилди…

Самарқанд давлат университетида «Физика-2024» III халқаро форуми ўз ишини бошлади. Мазкур анжуман Ўзбекистон Республикаси Фанлар...
24-04-2024, 23:19

Самарқанд давлат университетига Тамбов давлат университети ректори Павел Моисев бошчилигидаги делегация ташриф буюрди…

Делегация аъзолари дастлаб, СамДУ зоология ва археология музейларида бўлишди. Оранжерияга саёҳат қилди. Нобел мукофоти лауреати Азиз Санжар...
24-04-2024, 23:16
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сел келиши кутилмоқда