Давлат статистика қўмитаси бир квадрат километрда яшовчи аҳоли сони ҳақидаги маълумотларни келтирди. Статистик маълумотлар қўмита матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.
Апрел ойи бошида бу кўрсаткич деярли 79 кишини ташкил қилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,5 кишига кўпдир. Бу ерда гап доимий яшовчилар ҳақида кетмоқда.
Ўзбекистон аҳолиси қарийб 35,5 миллион кишини ташкил этади. Уларнинг ярмидан кўпи шаҳарларда яшайди.