Тошкентдаги савдо марказига “арзон” техникалар учун қанча фуқаролар келгани маълум бўлди

Тошкентдаги савдо марказига “арзон” техникалар учун қанча фуқаролар келгани маълум бўлди
Тошкентдаги “Атлас” савдо марказида маиший техникага чегирмалар эълон қилингани ҳақида аввал хабар берган эдик. 70% чегирма туфайли кўплаб фуқаролар савдо марказига боришди.

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг маълум қилишича, савдо марказига бугун, 23 апрел куни 18 мингдан ортиқ одам келган. Барча фуқароларни марказ ичига киритишнинг имкони бўлмаган ва кўпчилик дўконга бормасдан чиқиб кетди.

Ичкарига киришга муваффақ бўлганлар ҳам ҳафсаласи пир бўлган. Ижтимоий тармоқларда фуқаролар алданганликларини билдираётган видеолар тарқалмоқда. Марказга ташриф буюрганларнинг таъкидлашича, жиҳозлар нархи бошқа савдо нуқталари билан деярли бир хил. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳайдовчилар катта тирбандлик туфайли савдо маркази жойлашган Чилонзор туманидан чиқа олмаган эди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Узбек 24 апрел 2022 11:18
    Бепул пишлоқ фақат қопқонда булади. Содда Тошкентликлар.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Тошкентдаги савдо марказига “арзон” техникалар учун қанча фуқаролар келгани маълум бўлди