Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида суриялик жангарилар сафига қўшилишга уринган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 24 ёшли К.Т. Россиядаги фаолияти давомида ижтимоий тармоқлар орқали экстремистлар таъсирига тушиб қолган, шундан сўнг уларни қўллаб-қувватлаган. Йигит турли хил ижтимоий тармоқларда профил яратган ва у ерда тарғибот ишларини олиб борган.
Фуқаро Ўзбекистонга қайтгач, танишлари орасида ҳам “жиҳодчилар” ғояларини тарқатган. Натижада у Россия ва Туркия орқали Сурияга жўнаб, жангарилар сафига қўшилишга қарор қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари йигитни қўлга олган ва унга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.