Самарқанд вилоятида тез тиббий ёрдам станцияси мудири қўлга олинди

Самарқанд вилоятида тез тиббий ёрдам станцияси мудири қўлга олинди
Самарқанд вилояти Нуробод туманида фуқарони ишга олишни ваъда қилган тез тиббий ёрдам бўлими бошлиғи қўлга олинди, деб хабар берди Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати.

Ички ишлар органлари ходимлари ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимларининг биргаликдаги махсус тезкор тадбири давомида пора олаётган вақтда тез тиббий ёрдам бўлими бошлиғи қўлга олинди. У фуқарони тиббиёт муассасасига 0,75 ставкада патронаж ҳамшираси лавозимига ишга жойлаштиришга ваъда берган. Хизмати учун у 500 АҚШ доллари талаб қилган. У фуқарони танишлари орқали ишга жойлашга ваъда берган.

Мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг фирибгарлик ва пора беришда иштирок этиш моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Самарқанд вилоятида тез тиббий ёрдам станцияси мудири қўлга олинди