Ўзбекистонда 26—29-апрел кунлари қуруқ ва илиқ об-ҳаво ҳукм суради, деб хабар бермоқда “Ўзгидромет”.
25 апрел куни республиканинг аксарият ҳудудларида бироз булутли бўлиши кутилмоқда.
Фақат Фарғона водийси ҳудудларида атмосфера фронти ўтиши билан жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тоғли ҳудудларда кучли ёмғир ёғиши мумкин. Момақалдироқ пайтида шамолнинг тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Республиканинг айрим тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел ҳодисалари кузатилиши мумкин.
Кундузи ҳаво ҳарорати 24-28 даража илиқ бўлади.
Келгусида иш ҳафтаси охиригача Ўзбекистонда асосан қуруқ ва иссиқ об-ҳаво кузатилади. Фақат 27 апрел куни марказий ва шарқий вилоятларнинг айрим туманларида жойларда қисқа муддатли момақалдироқ бўлиши мумкин. 27-апрел куни шимолий ва чўл зонасида, 28-апрелда республика бўйлаб баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши мумкин.
Ҳафтанинг ўрталарига келиб, илиқ ҳаво массаси олиб ташланиши билан кунлик ҳаво ҳарорати 27—32° гача кўтарилади.