Тошкент вилоятида ҳайдовчи ва ЙПХ ходимлари ўртасида навбатдаги жанжал содир бўлди – видео

Тошкент вилоятида ҳайдовчи ва ЙПХ ходимлари ўртасида навбатдаги жанжал содир бўлди – видео
Тошкент вилоятида ҳайдовчи ва ЙПХ ходимлари ўртасида навбатдаги жанжал содир бўлди, деб хабар бермоқда Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат инспексияси матбуот хизмати.

2022 йил 23 апрел куни соат 09:40 да Тошкент вилояти Ангрен шаҳри Амир Темур кўчасида хизмат кўрсатувчи Давлат Йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекцияси ходими “Матиз” русумли автомашина ҳайдовчисини меъёрий ҳужжатларини текшириш мақсадида тўхтатган. Текширув давомида ҳайдовчининг ҳайдовчилик гувоҳномаси ва автомашинадан фойдаланиш учун ишончномаси йўқлиги аниқланди.

ЙПХ ходими томонидан ҳуқуқбузарлик тегишли тарзда расмийлаштирилгач, ҳайдовчи қўлга олинди. У ўзига нисбатан суд ишлари қўзғатилишини англагач, ходимга қарши гапира бошлади, у дарҳол яқин атрофдаги ҳамкасбларига амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Кейин воқеа жойига ҳайдовчининг укаси етиб келган ва ходимларга ҳам фаол қаршилик кўрсатиб, можаро юзага келган.

Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекцияси ходими томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135, 194 ва 195-моддаларига асосан баённома тузилиб, фуқаролар Ангрен тумани ИИБга олиб борилган. Матиз автомобили вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ангрен шаҳар прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Тошкент вилоятида ҳайдовчи ва ЙПХ ходимлари ўртасида навбатдаги жанжал содир бўлди – видео