Аввалроқ ижтимоий тармоқларда ЙПХ ходими Матиз автомашинаси ҳайдовчисини тўхтатиб, унинг ташқи кўринишига изоҳ бергани видеоси тарқалган эди. Инспектор қисқа шимларда машина ҳайдаш тақиқланганини айтиб, бунинг учун йўл ҳаракати қоидаларида жазо борлигини таъкидлади.
Мавжуд маълумотларга кўра, воқеа 16 апрел куни Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида содир бўлган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари видеога муносабат билдирди.
Бошқарма йўл ҳаракати қоидаларида ҳайдовчиларнинг кийиниши бўйича банд йўқлигини таъкидлади. Вазирлик, шунингдек, инспекторга нисбатан расмий текширув бошланганини айтди. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятида ҳайдовчи ва ЙПХ инспекторлари ўртасида жанжал чиққан эди.