Навоий вилояти Хатирчи тумани ҳокими Сайфиддин Низомовнинг айтишича, айрим нуқталарда ўқитувчилар топшириқни бажармаган ўқувчиларни шарманда қилишлари, керак бўлса, калтаклашлари ҳам мумкин.
Ҳокимнинг фикрича, мактаб ўқитувчилари ўқувчиларга нисбатан имкон қадар қаттиққўл бўлиши керак.
Бизни ҳам бир пайтлар ўқитувчилар калтаклаган. Биз улардан қўрқдик, ҳурмат қилдик. Тўғрими? Ва ҳаммаси жойида. <…> Бизда (Хатирчин туманида) яхши ўқитувчилар чиқади, - деди Низомов.
Ҳокимлик ижтимоий тармоқларда вазият турлича талқин қилинганини айтди. Бугунги кунга келиб Хатирчи тумани умумий ўрта таълим битирувчилари олий таълимга кириш бўйича етакчи ҳудудлардан бири ҳисобланади. Уларнинг сўзларига кўра, бундай етакчиликни қўлдан бой бермаслик учун туман ҳокими ва тегишли мутасаддилар ҳар куни таълим муассасаларига боришни анъанага айлантирган.
Халқ таълими вазирлиги вазиятга изоҳ бермади.