Давстатқўм 2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонда туғилиш статистикасини эълон қилди.
Унга кўра, юқорида қайд этилган давр мобайнида мамлакатимизда 203 670 нафар чақалоқ туғилгани маълум бўлди.
Таъкидланишича, январь-март ойларида 104 777 нафар ўғил бола ва 98 893 нафар қиз бола дунёга келган. Энг кўп туғилиш Самарқанд вилояти (24 265 нафар) да, энг ками эса Сирдарё вилояти (5 422 нафар) да қайд этилган.