O'zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши ҳамда Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиали ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Мазкур меморандумнинг асосий мақсади “Янги авлод кадрлари” лойиҳасида муваффақиятли иштирок этган бакалавр ёки магистратура босқичлари битирувчи талабаларини партиянинг амалдаги ва истиқболли кадрлар захирасига киритиш, ҳудудларда кадрларга бўлган эҳтиёжи асосида олий ўқув юртлари битирувчиларидан амалдаги ва истиқболли кадрлар захирасини шакллантириш, уларни босқичма-босқич мўлжалланган лавозимларга тайёрлаб бориш ва пировард натижада замонавий раҳбарлар тайёрлаш тизимини яратиш ва мувофиқлаштиришдан иборат.
Ушбу таълим даргоҳида таҳсил олаётган шижоатли йигит-қизлар яқин йилларда малакали раҳбар-кадрларга айланиш баробарида, минглаб ёшларни ўзларининг эзгу ғоялари ортидан эргаштириши ва юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшишлари шубҳасиз.