Ўтган йили Ўзбекистонда аёлларга нисбатан 40 мингга яқин зўравонлик ҳолатлари қайд этилган

Ўтган йили Ўзбекистонда аёлларга нисбатан 40 мингга яқин зўравонлик ҳолатлари қайд этилган
2021 йилда Ўзбекистонда аёлларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари бўйича 39 343 та мурожаат тушган. Бу ҳақда АОКАда аёллар масалаларига бағишланган матбуот анжуманида маълум бўлди.

Ҳар бир мурожаат юзасидан ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ҳимоя ордерлари чиқарилган. Уларнинг қарийб 400 нафарини вояга етмаган қизлар, 30 мингдан ортиғини 30 ва ундан катта ёшдаги аёллар қабул қилган.

Маълум бўлишича, мурожаатлар умумий сонининг 87 фоизи оилавий зўравонликка тўғри келади. 100 дан ортиқ жинсий зўравонлик ҳолатлари аниқланган. Уларнинг аксарияти психологик (18 777) ва жисмоний зўравонлик (13 658). Яна 7174 та ҳолатда безорилик қайд этилган.

300 дан ортиқ оғир руҳий ҳолатдаги аёллар реабилитация марказларига жойлаштирилган. 500 нафардан ортиқ қиз таълим муассасаларига бириктирилган. Шунингдек, 26 667 нафар турмуш ўртоғи учун, "бошқа шахслар" учун эса 10 мингга яқин ҳимоя ордерлари берилган.

Шунингдек, зўравонликлар оқибатида 921 оила парчалангани маълум қилинган. 20 000 дан ортиқ оилани яраштиришга муваффақ бўлинган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Ўтган йили Ўзбекистонда аёлларга нисбатан 40 мингга яқин зўравонлик ҳолатлари қайд этилган