Гултувакда ўсаётган наша – Қашқадарё вилояти ИИБ матбуот хизмати воқеага шундай изоҳ берди.
Жорий йилнинг 23 апрел куни Қашқадарё вилояти Китоб туманида ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-суриштирув тадбирлари доирасида “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги хусусий уй-жой кўздан кечирилди. Текширув давомида хонадон эгаси шахсий томорқасида дарахтлар орасидан 7 туп “наша” гиёҳвандлик ўсимлиги ўсиб чиққанлиги маълум бўлди. Ушбу наркотик ўсимликлар оддий пластик гул идишларида ўстирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ишнинг бошқа тафсилотлари айтилмаган.