Ўзбекистон бизнес доиралари инновацион ривожланиш йўлида

Ўзбекистон бизнес доиралари инновацион ривожланиш йўлида
25 апрель куни “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида старт олган “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” халқаро кўргазмасида дунёнинг ўндан зиёд мамлакатидан келган турли соҳа вакиллари меҳмон бўлиб турибди. Уч кун давомида иштирокчиларнинг профессионал мулоқот майдонига айланадиган тадбир юртимизнинг иқтисодий, инвестициявий, саноат ҳаётидаги яна бир муҳим воқеликдир.

Кўргазмада Ўзбекистон, Россия, Белорусь, Венгрия, Франция, Қозоғистон ва бошқа давлатлардан 700 дан ошиқ ишлаб чиқариш компаниялари ва бизнес делегациялари, 1300 дан ортиқ жисмоний шахслар қатнашмоқда.

26 апрель куни “Инновацион ҳамкорлик тизимини ривожлантириш” мавзуси муҳокама қилинди. Унда Бардин номидаги “Чермет”, ФДУ Марказий илмий-тадқиқот институти, “Магнитогорск” темир-пўлат комбинати, “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” AЖ, “Ўзметкомбинат” AЖ, “Металлоинвест”, “Энтер инжиниринг ЛТД”, “Тошкент металлургия комбинати” каби металлургия соҳасининг қатор етакчи компания вакиллари иштирок этди.

Ушбу муҳокама доирасида НИТУ МИСИС, “Ўзметкомбинат” AЖ ва НИТУ МИСИС Олмалиқ филиали ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Имзолаш маросимида НИТУ МИСИС фан ва инновациялар бўйича проректори М.Р. Филонов, “Ўзметкомбинат” AЖ бошқаруви раиси Р.Х. Пирматов ва “МИСиС” AФ НИТУ директори Ф.Я. Умаров иштирок этдилар. Мазкур келишув томонларга фан-таълим-ишлаб чиқариш соҳасида ўзаро интеграциялашувда кенг имкониятлар очади.

Бугун кўргазма майдонида “Россия ва Ўзбекистон университетларининг бўлажак соҳа етакчиларини тайёрлашнинг энг оммабоп ва долзарб йўналишлари бўйича ўзаро ҳамкорлиги” мавзусидаги “давра суҳбати” бўлиб ўтмоқда.

Ушбу сессияда НИТУ МИСИС биринчи проректори С.Салиҳов сўзга чиқди. “Давра суҳбати” ишида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон ва Россиянинг қатор олий ўқув юртлари вакиллари ҳам иштирок этмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Ўзбекистон бизнес доиралари инновацион ривожланиш йўлида