Ижтимоий тармоқларда пойтахтда 5 нафар бола ўғирлаб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Тарқалган маълумотда ҳодиса шу йил 27 апрелда содир бўлгани айтилган. Тошкент шаҳар ИИББ ушбу хабарларга расмий муносабат берди.
Унда таъкидланишича, Тошкент шаҳрида бола ўғирлиги қайд этилмаган. Бошқарма фуқароларга ҳар қандай маълумотни тарқатишдан олдин расмий ташкилотлардан маълумот олишни тавсия этган. Ҳозирда ушбу ёлғон ахборотни тарқатганлар қидирилаётгани маълум қилинди.