Пойтахт ИИБ маълумотларига кўра, апрел ойи ўрталарида виждонсиз етказиб берувчилар касал ҳайвонларнинг ярим тонна гўштини Тошкентга олиб киришга уринган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан хавфли юк ортилган юк машинаси қўлга олинди. Текширув вақтида ҳайдовчи ўзини шубҳали тутган. Шундан сўнг юк машинасидан келиб чиқиши номаълум бўлган 500 килограммга яқин гўшт топилган.
Маълум қилинишича, гўшт яроқсиз шароитда музлатгичларсиз юк машинасининг ифлос полига картон ёйилган ҳолди ташилган. Экспертиза натижаларига кўра, гўшт истеъмол қилиш учун яроқсиз ва шунчаки хавфли эканлиги аниқланган.
Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси гўшт касал ҳайвонларни сўйиш натижасида олинганини маълум қилди. Юк машинаси ҳайдовчисининг сўзларига кўра, у гўшт сифати ҳақида билмаган ва фақат ташиш билан шуғулланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тошкент шаҳар ИИББ пойтахт аҳолисига гўшт маҳсулотларини харид қилишда эҳтиёт бўлишни ва сотувчидан сифат сертификатини талаб қилишни тавсия қилган.