Унинг эри Амиран Сардаров Марямнинг ярим-яланғоч ҳолатдаги суратини тармоқларга жойлаган эди. Марям бундай сурат тармоққа жойланишини истамаганини, лекин Амираннинг муҳаббатини йўқотиб қўймаслик учун ҳамма нарсага тайёр бўлганини айтди.
Амиран менга ижтимоий тармоқлар шундай ишлашини, мен бу бўйича ҳеч нарсани тушунмаслигимни, бу хайп эканини айтди. У яна мен уни бу борада қўллаб-қувватлашим кераклигини, ҳаммасини биз учун қилаётганини айтди. Мен йиғладим. Ҳозир ўша ишни ўйласам, афсусланаман, – дейди Тиллаева.
Марям ушбу постдан сўнг кучли нафрат остида қолганини таъкидлади.
Мени фоҳиша дейишди, ўлимимни хоҳлашди, таҳдидлар қилишди. Бу суратни Ўзбекистонда ҳамма кўрган, яқинларимга кўрсатган, ҳатто бувиларимга ҳам. Бу уят ва тамға эди. Ва мен энди шу билан умримнинг охиригача яшашга мажбур бўляпман, — деб ёзган Марям Тиллаева.