Кабулов Қодровнинг жавобидан мамнунлигини айтиб, уни жамоанинг навбатдаги концерт дастурига таклиф қилган. Қодиров унга жавобан май ойида бўладиган концертга боришини ва уни режалаштираётганини айтган.
Даврон Кабулов, таклиф учун раҳмат. Май учун албатта режалаштираман.
Нима учун “Миллион”ни томоша қилиш керак? Халқ ва ҳокимият ўртасидаги мулоқот доим ҳам очиқ ва самимий бўлавермайди, буни тан олиш керак. Азалдан бу келишмовчиликни ҳал қилишда ҳазил-мутойибанинг аҳамиятли ўрни бўлган ва ҳозир ҳам шундай. Одамларни юзингизга айтавермайдиган танқид ва танбеҳларини ҳазиллар орқали билиб олишда фойда кўп.
Шу билан бир қаторда, “Миллион”чиларни муштарак мақсадлар учун сафимизга таклиф қиламан. Жамиятни ўзгартириш ҳар биримизнинг оʻзгаришимиздан бошланади. Миллий тикланишимиз сизларни иштирокингизда янада жадалроқ бўлишига ишонаман.
“Миллион” бу миллион, шубҳа йўқ, фақат 1 ми ёки 35? Қанча кўп бўлсак ва Ўзбекистон учун бирлашаолсак шунча тезроқ ўзгарамиз ва ривожланамиз, – деб ёзган Алишер Қодиров.