Самарқандда жамоат транспортида кутилаётган ислоҳотлар ҳақида аввалроқ хабар берган эдик. Бугун, 29 апрел куни Ўзбекистон раҳбарига шаҳарда жамоат транспортини ривожлантириш лойиҳаси тақдим этилди.
Лойиҳага кўра, Пастдарғом ва Булунғур туманларини Самарқанд билан боғлайдиган электропоезд ҳаракатини йўлга қўйиш таклифи илгари сурилди. Бундан ташқари, шаҳарда йўл инфратузилмаси яхшиланади.
Хусусан, Самарқанд шаҳрида 160 километр йўл таъмирланиши кутилмоқда. Шунингдек, шаҳарда 5 та йўл ўтказгич қурилиб, автобус бекатлари тартибга келтирилади.