Самарқанд давлат университети инсон ресурсларини бошқариш факультети стажёр-тадқиқотчиси Шаҳриёр Холбоев “Туризмда синергетик (иқтисодий, ижтимоий) самаранинг интеграл коэффициентлар ҳисоби” лойиҳаси учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги томонидан патентга эга бўлди.
Ушбу лойиҳанинг асосий мақсади туризмда хизмат кўрсатишни янада яхшилаш, унинг кўрсаткичларини ҳисоблаб боришдир. Бу билан туристлар оқимига таъсир кўрсатувчи омилларнинг илмий асоси яратилади.
- Мамлакатимизга ташриф буюрадиган хорижлик сайёҳлар оқими кундан кунга ортиб бормоқда, - дейди Шаҳриёр Холбоев. – Ўз навбатида тарихий шаҳарларимизнинг экологияси, меҳмонхоналарда, супермаркетларда хизмат кўрсатиш сифатидан тортиб, валюта айирбошлашнинг энг содда ва осон усулларига босқичма-босқич ўтилмоқда. Бу нафақат туристларнинг юртимиздан оладиган таассуротларини яхшилайди, балки келгусида улар ўз юртида бунинг тарғиботчисига ҳам айланади. Бизнинг илмий лойиҳамиз ана шу туристларнинг юртимизда бўладиган кунларида уларга таъсир кўрсатувчи барча кичик ва катта омилларнинг ҳисобини юритиш ва уни яхшилаш учун илмий хулосалар беришдир.
Шаҳриёр Холбоев “Туризм соҳасида иқтисодий салоҳиятдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш” мавзусида тадқиқот олиб бормоқда. Илмий раҳбари Самарқанд давлат университети профессори, иқтисод фанлари доктори Дилмурод Насимов. Тадқиқотчининг илмий мақолалари АҚШ, Германия, Россиянинг нуфузли журналларида нашр этилган бўлиб, жамоатчилик эътибор марказида бўлиб келмоқда...
Психокоррекцион дастур нима?
Самарқанд давлат университети психология назарияси ва амалиёти кафедраси катта ўқитувчиси Ворис Аҳроровнинг Scopus базасига кирувчи “Modern education and Computer Sciense” журналида “Талабалар психологик саломатлигини таъминлашга йўналтирилган экспериментал тадқиқот натижалари таҳлили” номли мақоласи нашр этилди.
Ворис Аҳроров “Олий таълим муассасалари талабалари психологик саломатлигини таъминлашнинг психологик-педагогик омиллари” мавзусида илмий изланиш олиб бормоқда. У ўқув ҳамда услубий қўлланма ва кўрсатмалар муаллифи. Илмий мақолалари Франция, Польша каби хорижий давлатларнинг нуфузли журналларида чоп этилган. Илмий раҳбари – фалсафа фанлари доктори, профессор Рустам Самаров.
- Илмий ишим доирасида талабаларнинг психологик саломатлигига таъсир кўрсатувчи омиллар: таълим муҳитидан қониқиш, соғлом турмуш тарзига доир тасаввурлар, эмоционал барқарорлик, таълим муҳитидаги хавотирланиш ва талабанинг ўзига бўлган муносабатини тадқиқ этдим, - дейди Ворис Аҳроров. - Талабалар эмоционал ҳолатини ўрганганимизда уларнинг ҳар бештасидан бирида (20,5 фоиз) эмоционал нотурғунлик (беқарорлик)нинг юқори даражаси аниқланди. Бундай талабаларнинг шарт-шароитларга мослашишда қийинчиликларга дуч келиши, уларда безовталик, стресс, мувозанатдан чиқиш ҳолати содир бўлиш эҳтимоли юқорилигини кўрсатади. Талабаларни бундай эмоционал муҳитдан чиқариш ва ўқишга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида уларнинг психологик саломатлигини таъминлашга йўналтирилган психокоррекцион дастур тайёрланиб, унинг таркибига ўйин ва машқлардан иборат тренинглар киритилди...
Қашқадарё ва Зарафшон дарёлари йирик масштабли ландшафт харитаси тузилди...
Самарқанд давлат университети доценти Хайрулла Жўрақуловнинг “Зарафшон тоғлари ва унга туташ текислик ландшафтларининг табақаланиш қонуниятлари” мавзусидаги монографияси инглиз тилида чоп этилди.
Хайрулла Жўрақуловнинг 160 дан ортиқ илмий мақолалари республикамизнинг турли журналларида, Австрия, Россия, АҚШ нинг нуфузли нашриётларида чоп этилган. Шунингдек, олим 3 монография, 5 ўқув-услубий, 4 ўқув қўлланманинг муаллифи.
Хайрулла Жўрақулов ҳозирги кунда Геоморфология фани учун дарслик яратиш устида ишламоқда.
- Биз кўп йиллик дaлa амалиётида Зaрaфшoн вa Қaшқaдaрё дaрёлaри oрaлиғининг йирик мaсштaбли лaндшaфт харитасини туздик, - дейди Хайрулла Жўрақулов. - Бу eрдa лaндшaфт кoмплeкслaрининг шaкллaниши вa ривoжлaниши гeoгрaфик зoнaлик қонуниятига бўйсинишини ёритдик. Зoнaлик xусусиятлaригa кўрa бу ҳудуд лaндшaфтлaри чўл зoнaсидa жoйлaшгaн. Oрoгрaфиянинг мурaккaблиги вa рeльeфнинг бaлaндлик кoнтрaсти лaндшaфтлaрнинг бaлaндлик-фaзoдa фaрқлaнишини бeлгилaйди. Зaрaфшoн тoғлaри вa унгa тутaш тeкисликлaр тeкис вa тoғли лaндшaфтлaр билaн aжрaлиб турaди. Ҳaр бир синф ичидa лaндшaфтлaрнинг гeнeтик турлaри вa типлари aжрaтилaди. Лaндшaфт синфлaри рeльeфнинг ёши вa ривoжлaниш тaриxигa кўрa фaрқ қилувчи энг йирик мoрфoструктурaни элeмeнтлaригaчa, лaндшaфт турлaрини эсa рeльeф вa иқлимнинг бaлaндлик зoнaлилигигa қaрaб ажратдик.
Лaндшaфт турлaрини aниқлaшдa улaр рeльeф вa мaҳaллий иқлимни ҳисoбгa oлгaн ҳoлдa ўсимлик қoплaмининг шaкллaнишигa, тупрoқ типларига aсoслaндик. Лaндшaфтлaрнинг тeкислик синфи ичидa чалачўл вa қуруқ-дaшт зoнaл лaндшaфт, шунингдeк, ўтлoқ вa ўрмoн-бутa aзoнaл лaндшaфт турлaрига бўлдик...
Беҳруз Шамсиддинов
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими.
Шавкат Акрамов олган суратлар.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими.
Шавкат Акрамов олган суратлар.