Қайси дарахт гуллари аллергияни келтириб чиқаради?

Қайси дарахт гуллари аллергияни келтириб чиқаради?
Маслаҳат берамиз


Самарқанд давлат университети биология факультети докторанти Замира Жумаева ўсимлик чанги орқали инcонларда пайдо бўладиган аллергия касаллиги сабаблари бўйича қуйидагиларни гапириб берди:

- Аллергия касалликлари асосан уч турга бўлинади. Булар ўсимлик гул чанглари; озиқ-овқат маҳсулотлари (айниқса, цитрус мевалар); маиший кир ювиш воситалари орқали келиб чиқади.

Энг кўп тарқалаган усули бу мавсумий аллергиядир (поллиноз). Бу ўсимликлар гул чангининг инсон организмига таъсири натижасида ривожланиб намоён бўлади. Асосан бу турдаги касаллик баҳор мавсуми, яъни ўсимликларнинг гуллаш даврига тўғри келади. Бир метр квадрат ҳаво такибида 600-800 тагача поллинозни келтириб чиқарадиган чанглар мавжуд. Юқоридаги касалликнинг учраши ёш танламайди, барча ёшдаги кишиларда намоён бўлиши кузатилади. Поллиноз касаллигининг 100 фоиз, деб олсак, шундан 85 фоизи баҳор фаслига тўғри келади. Олимларнинг маълумотларига кўра инсонларда поллиноз касаллиги оқибатида аллергик ринет, бронхит, астма кабилар келиб чиқади.

Поллинознинг дастлабки белгилари сифатида йўтал, кўз, томоқ, қулоқ, буруннинг қичиши, кўз ва бурундан ёш оқади. Бунинг натижасида эса инсоннинг нафас олиши бироз оғирроқ кечиб, бронхал астмани юзага келтиради.

Бундан ташқари инсон поллиноздан сақланиши учун гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилиши лозим. Яъни вазиятдан келиб чиқиб ҳимояланиш усулларини ишлаб чиқиши даркор. Масалан ўсимлик чангларидан ҳимояланишнинг энг самарали ва ишончи воситаси сифатида бир марталик юз ниқобларини тақиши, мавсум пайтида бир кунда камида 5 мартагача қўл ва юзларини ювиши керак. Уй ҳайвонлари бўлган хонадонларда эса ҳовлини тез-тез намлатиб туриш ва чанг кўтарилмаслик чораларини кўриш лозим.
Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, ўсимлик гуллаши даврида (март-апрель ойлари) салқин жойларга, яъни тоғ олди ҳудудларда тез-тез дам олишга бориш поллинознинг енгил ўтишига ёрдам беради.

Аллергия касалликларини Ўзбекистон шароитида кўп учрайдиган қайин, чинор, терак, тол, гилос, заранг, калина, бузина, фарзиция, магония, гибискус каби дарахт ва буталардаги гул чанглари келтириб чиқариши эҳтимоли юқори. Хонадонларда ўстириладиган манзарали ўсимликларни тез-тез сув пуркаб ювиб туриш керак. Қолаверса, кўпчиликнинг хонадонида мавжуд бўлган геран гули ҳам поллинознинг келиб чиқишига сабаб бўлади.

Тадқиқотлар натижасида ҳар бир ўсимликларнинг гуллаш биологияси, яъни қайси фаслда гуллаш давомийлиги, қонуниятлари ўрганилиб, Самарқанд шаҳрида учрайдиган ўсимликларнинг касаллик тарқалиш харитаси тузиб чиқилди. Шу билан биргаликда ўсимликларнинг гербарийси йиғилди ва булар асосида тур-туркумлар бўйича рўйхати шакллантирилди. Самарқанд давлат университети ботаника кафедрасида ўсимликларнинг гул чанглар коллекцияси яратилди.

Беҳруз ШАМСИДДИНОВ
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими,
Шавкат АКРАМОВ олган сурат.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети ва Мисрнинг Танта университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди…

Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов Zoom платформаси...
29-04-2024, 23:03

“Болаларимизнинг янада яхшироқ ўқиши учун биз университет билан ҳамкорлик қилишимиз лозим”…

Самарқанд давлат университети география ва экология факультети 1-2-3-курс талабалари ва уларнинг ота-оналари учун учрашув бўлиб ўтди....
25-04-2024, 23:09

Самарқанд давлат университетига Тамбов вилояти раҳбарияти ташриф буюрди…

Самарқанд давлат университетига Тамбов вилояти раҳбарининг ўринбосари Наталия Макаревич бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Мартабали...
25-04-2024, 23:06

«Физика-2024» III халқаро форум: Самарқанд давлат университетига жаҳоннинг энг зўр физиклари йиғилди…

Самарқанд давлат университетида «Физика-2024» III халқаро форуми ўз ишини бошлади. Мазкур анжуман Ўзбекистон Республикаси Фанлар...
24-04-2024, 23:19

Самарқанд давлат университетига Тамбов давлат университети ректори Павел Моисев бошчилигидаги делегация ташриф буюрди…

Делегация аъзолари дастлаб, СамДУ зоология ва археология музейларида бўлишди. Оранжерияга саёҳат қилди. Нобел мукофоти лауреати Азиз Санжар...
24-04-2024, 23:16
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Қайси дарахт гуллари аллергияни келтириб чиқаради?