Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Италиянинг “Рома” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов “Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньюнинг ишончини қозона олмади. Футболчи ўз клубидаги ўйин вақтидан жуда норози.
Моуринью учрашувларда Элдорга бир неча дақиқа вақт бера бошлади. “Фиорентина”га қарши сўнгги ўйинда Шомуродов бор-йўғи беш дақиқа ўйнади. Ўйинда Рома 2:0 ҳисобида мағлуб бўлди. "Рома" футболчилари бутун ўйин давомида дарвозага фақат битта зарба беришди.
Бу мавсумда "Рома" ўз мақсадига эриша олмади ва Чемпионлар лигасига чиқа олмади. Чемпионат тугашига икки тур қолганида жамоа 6-ўринда ва ҳатто Европа Лигасисиз қолиши ҳам мумкин. Мавсум якунлангач, Жозе клубни бутунлай тарк этиши мумкин. Агар Элдорнинг аҳволи ўзгармаса, футболчи ўзи мунтазам ўйнайдиган бошқа клуб топишни режалаштирган.