Оксана Чусовитина 2024-йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиадада иштирок этишга тайёрлигини айтди.
Чусовитинанинг сўзларига кўра, Осиё ўйинларининг бошқа муддатга қолдирилгани унинг қарорига таъсир қилган. 2024-йилги Париж Олимпиадасига тайёргарлик кўраман, – деди гимнастикачи.
Айтганча, бу Чусовитина учун Олимпиададаги қаторасига тўққизинчи иштирок бўлиши мумкин. Ушбу кўрсаткичга кўра, у саккизта Олимпиадада қатнашган гимнастикачи сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган. Париждаги ўйинлар вақтида Чусовитина 49 ёшда бўлади.