28 октябрь куни ўтказилган Ўзбекистон кубоги-2018 финалида Олмалиқ шаҳрининг АГМК жамоаси аъзолари ғолиб чиқишганидан хабарингиз бор. Улар финалда Тошкентнинг “Пахтакор” клуби устидан 3-1 ҳисобида зафар қучишган эди.
Жамоанинг уй учрашуви олдидан АГМК клуби аъзоларини Ўзбекистон кубогидаги ғалабалари билан тақдирлаш маросими ўтказилди, дея хабар қилмоқда EVERYDAY.UZ мухбири.
Ўзига хос спорт байрами якунида клуб аъзолари “Жентра”, “Кобалт” ҳамда “Спарк” русумли автомашиналар билан мукофотланишди.