Аралаш жанглар санъати (MMA) курашчиси Хабиб Нурмагомедов UFC раҳбариятига жамоси билан боғлиқ муаммо ҳал этилмагунча музокараларга киришмаслигини баён қилди. Бу ҳақда у “Первый канал” эфири вақтида айтиб ўтди.
“UFC менинг кейинги жангим билан музокараларни бошлаб юборди. Лекин мен уларга қуйидагиларни айтдим: йўқ, тўхтаб туринг. Сизлар менинг жамоамни жазоладинглар ва мен сизлар билан музокара ўтказишимни хоҳлаяпсизларми? Ҳеч қачон бундай бўлмайди. Менинг жамоам ва дўстларим билан боғлиқ муаммо ҳал қилинмагунча менга бошқа қўнғироқ қилманг” – дея таъкидлаб ўтди Хабиб Нурмугаммедов эфир вақтида.