UFC’нинг енгил вазн тоифасидаги чемпиони Хабиб Нурмагомедов америкалик боксчи Флойд Мэйуэзерни жанга чақирди.
Бокс менежери Деджуана Блэйкнинг Instagram саҳифасида россиялик жангчининг видеоси эълон қилинди. “Кел, Флойд! Мен жанга тайёрман, сенинг 50 ғалабанг менинг 27 ғалабамга қарши. Ҳеч ҳачон ютқазмаган икки спортчи. Нега энди йўқ?” ¬- деди Нурмагомедов.
Спортчи қайси жанг қоидалари бўйича жанг қилишини ойдинлаштирмади. Лекин у (Мэйуэзер) Макрегорни рингда қулата олмаганини, аммо бу ишни у “осонлик билан” амалга оширганини таъкидлаб ўтди.
Хабиб Нурмагомедов: “Бу ўрмонда (джунгли) битта қирол бор – у ҳам бўлса менман. Чунки у рингда Макрегорни қулата олмади, мен эса буни осонлик билан уддаладим”.
Энди ушбу чақириққа америкалик боксчининг жавобини кутиб қоламиз.