Ўзбекистонда ишлаган хорижлик мураббий: “Наманганда ҳоким қўнғироқ қилиб қайси футболчини ўйнатишни, ҳатто ҳисобни буюртма қиларди”

Ўзбекистонда ишлаган хорижлик мураббий: “Наманганда ҳоким қўнғироқ қилиб қайси футболчини ўйнатишни, ҳатто ҳисобни буюртма қиларди”
Наманганнинг “Навбаҳор” футбол жамоаси собиқ мураббийи Андрей Канчельскис “Матч ТВ”га интервью берди. Интервью давомида россиялик мураббий ўзбек футболи ҳақида ўз фикрларини билдирди.

“Наманганда ҳоким футболга қизиқади. Ҳоким бу биздаги губернаторга ўхшаган лавозим. “Навбаҳор” худди “Пахтакор” ёки “Локомотив” каби катта пулга эга клуб эмас. Бу халқ жамоаси. Мухлислар футболни яхши кўришади ва жуда қизиққон, улар тошбўрон қилишлари ҳам мумкин (кулади). Намангандан ҳеч қайси мураббий яхшиликча кетмаган.

Лекин мен нолисам, уят бўлади. Мени қўлларида кўтариб юришди десам ҳам бўлади. Биз катта натижаларга эришмаган бўлсак-да, топ жамоаларга бошоғриқ бўлишни уддаладик. Жамоа 14 йил ичида илк марта медаль олди.

У ерда ҳоким телефон қилиб “Фалончини ўйнат, фалончини эмас» деб айтиши мумкин. У ҳатто ҳисобни ҳам буюртма қилиб: “Бугун 3:0 ютишимиз керак”, деб айтиши ҳеч гапмас.

У кийиниш хонасига кириб, футболчиларга бақирганди ҳам. Бир ўйиннинг танаффусида у кийиниш хонасига кирди. Ҳисоб 0:0 эди ва 2-бўлимда 3:0 ютдик. Ҳокимнинг айтишича, бу унинг гаплари самараси бўлган. Кейин ҳокимга футболчилар билан ўйиннинг эртасига, юзма-юз гаплашишни тавсия қилдим. Бир-биримизни тушундик. У одам Наманган учун кўп иш қилган, лекин унинг ёрдамчилари...”, — деб Канчельскиснинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда “Матч ТВ” расмий сайти.

Манба: "Халқ сўзи"

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Спорт » Ўзбекистонда ишлаган хорижлик мураббий: “Наманганда ҳоким қўнғироқ қилиб қайси футболчини ўйнатишни, ҳатто ҳисобни буюртма қиларди”