Ўзбекистонда VAR тизими жорий этилиши мумкин

Ўзбекистонда VAR тизими жорий этилиши мумкин
Видеотакрорлар технологияси билан шуғулланувчи “Hawk-Eye Innovations Ltd” компанияси Ўзбекистонга ҳам ушбу тизимни олиб кириши мумкин. Компаниянинг Осиё минтақаси бўлими бошқарувчи директори Бен Кроссинг 19 ноябрь куни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов билан учрашув вақтида шу масала бўйича музокара ўтказди.

“VAR тизимини ўрнатиш учун 4-8 ой вақт кетади. Унинг нархи келишув шартларига боғлиқ. Масалан, бунинг учун маҳаллий компанияларни жалб қилсангиз, бу сиз учун арзонроқ тушади. Агар беш йиллик келишув амалга оширилса, янада яхшироқ шароитлар яратилади”, дея Кроссингнинг сўзларини келтиради ЎФА расмий сайти.

Шунингдек, мутахассис Ўзбекистондаги стадионлардан бирини кўздан кечиришни режалаштираётганини билдирган. Айнан қайси стадион экани эса ҳали белгиланмаган.

Ҳозирча тизим қачон ва қайси стадиондан бошлаб ўрнатилиши борасида аниқ маълумотлар берилмаган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети олимлари Хитойда халқаро лойиҳани қўлга киритди…

Самарқанд давлат университети олимлари Хитойнинг Шинжон қишлоқ хўжалик фанлар академияси билан ҳамкорликда 3 йилга мўлжалланган халқаро...
Кеча, 20:06

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03
Ўзбекистон янгиликлари » Спорт » Ўзбекистонда VAR тизими жорий этилиши мумкин