ММА бўйича Қирғизистонда ўтказилган мусобақада ҳакам Ўзбекистон байроғини улоқтириб юборди. Воқеа акс этган видеолавҳа ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди.
Маълум бўлишича, ўзбекистонлик спортчи Нурсултон Рўзибоев ғалаба қозонгандан сўнг уни байроқни кўтарган ҳолда нишонламоқчи бўлган, лекин бунга ҳакам қаршилик кўрастиб дастлаб ундан байроқни олиб қўйган ва сўнгра ринг четига уни улоқтириб юборган.
Қуйида мусобақадан олинган видеолавҳани ҳавола этамиз.