Кеча сайтимизда Қирғизистонда бўлиб ўтган мусобақада ҳакам ўзбекистонлик спортчидан байроқни олиб қўйиб улоқтириб юборгани ҳақида хабар берган эдик. Бугун ўша ҳакам ўзбекистонликлардан узр сўраган видеолавҳа ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Қирғизистонлик ҳакам ўз мамлакатининг байроғини қанчалар ҳурмат қилса қўшни давлат байроғини ҳам шунча ҳурмат қилишини айтиб, бўлиб ўтган воқеа учун барча ўзбекистонликлардан узр сўраган.