Бугун Россия Премьер лигасининг 8-турида "Ростов" клуби Москванинг "Локомотив"и билан ўйнади. Унда "Ростов" ғалаба қозонди.
Учрашув 2-1 ҳисобида якунлади ва "Ростов"нинг иккита голини ҳам ўзбекистонлик Элдор Шомуродов урди. Шу тариқа "Ростов" 17 очко билан турнир жадвалида пешқадамликни сақлаб қолди.
Ўзбекистонлик футболчи 8 та турда 7 та гол уриб бир голга ассистентлик қилди.