Бугун Ўзбекистон терма жамоаси ва "Ростов" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов СПОРТ телеканали меҳмони бўлди.
"Агентларим билан гаплашганимда ЦСКА клубидан қизиқиш борлигини айтишди. Аммо "Шальке" ҳақидаги хабарларни интернетда ўқидим. "Ростов" устози Карпин мени ҳали бери сотиш ниятида эмаслигини айтди. Таклифларга эътибор бермасдан фақат футбол ҳақида ўйлашимни айтди. Агар бу йил тўпурар бўлсанг Европага кетаверасан деди Карпин", - дейди Элдор Шомуродов СПОРТ телеканали эфирида.
Аввалроқ Элдорга Англиянинг Манчестер Юнайтед клуби ҳам қизиқаётгани ҳақида хабар қилинган эди.