Бирлашган Араб Амирликларининг пойтахти Абу-Даби шаҳрида UFC 242 турнири чемпионлиги учун жанг ўтказилди. Унда UFCнинг енгил вазнида жаҳон чемпиони, россиялик Ҳабиб Нурмагомедов америкалик Дастин Порьени мағлуб қилди.
Жангдан сўнг Ҳабибга аренани тарк этаётган вақтда мухлислар ўтирган трибунадан ўзбекча зарбон чопон улоқтирилди. Ҳабиб эса уни илиб олиб шерикларига берди.
Маълумот учун, аввалроқ Ўзбекистон Президентининг куёви, мамлакат триатлон федерацияси раҳбари Отабек Умаров ҳам мазкур жангни бевостида Абу Дабидан кузатиб бориши айтилганди.